Манзил: Урганч шаҳар, 26-уй, кўчаси, Хонқа
Телефон: +992170060
Лицензия рақами: №056015
Манзил: Урганч шаҳар, 26-уй, кўчаси, Хонқа
Телефон: +992170060
Лицензия рақами: №056015
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Корея таълим маркази ҳамкорликда Корейс тили бўйича II Республика олимпиадаси ташкил қилинади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фан олимпиадаларини ўтказиш ва иқтидорли ўқувчиларни саралаш бошқармаси маълум қилди. Олимпиада икки босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич ҳудудларда 1 декабрь куни, якуний республика босқичи 22 декабрь куни […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 – декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган. Бироқ бу мажбурият ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият […]
2023 йил 27 июнда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 190-сонли буйруғига асосан, таълим муассасасидан ташқаридаги, жумладан таътил кунларидаги ўқувчилар хулқи учун қонунчиликка биноан ота-оналар жавоб беради. Бундай ҳолатларда синф раҳбарлари ёки директор ўринбосарлари масъулиятга тортилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашда масъул эканликлари кўрсатилган бўлиб, уларнинг саломатлиги, маънавий ва ахлоқий ривожланиши […]
Педагогика ва психология – таълим ва тарбия муаммоларини тадқиқ қиладиган психология соҳаси. У шахснинг мақсадга мувофиқ ривожланишини, билиш фаолиятининг ва инсонда ижтимоий ижобий сифатларни тарбиялашнинг психологик муаммоларини ўрганади. Ушбу йўналишни тамомлагач қуйидаги ўринларда ишлашлари мумкин: Педагог-психолог: умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида педагог-психолог ва ижтимоий педагог бўлиб ишлаш; Ўқитувчилик: […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бугун 1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғалари” ни ҳудудларга жўнатиш ва янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган жараёнлар тарғиботига бағишланган пресс-тур ташкил этилди.
Хоразм вилояти Урганч туманидаги 13-умумтаълим мактабининг 2 йиллик иш стажига эга бўлган бошланғич синф ўқитувчиси Муниса Рахимбоева аттестация синовларида 96 балл билан биринчи малака тоифасига эга бўлди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берган. Бундан аввал, Сурхондарё вилояти ҳамда Бухоролик икки ўқитувчи 92 ва 94 […]
Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби Қорақалпоғистон Республикаси — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Тошкент — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази Наманган вилояти — Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби Самарқанд вилояти — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Тошкент вилояти — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази Жиззах вилояти […]
Аттестация жараёнлари учун тўловларни 2024 йилнинг 10 октябрь санасида ҳам амалга оширишингиз мумкин. Маълумот учун, 2024 йилнинг иккинчи ярмида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси учун мурожаат юбориш муддати 1 августдан 1 октябрга қадар давом этди. Навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) аттестацияда иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган […]
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жадид аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилиш, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида “Жадидлар изидан” Республика танлови ташкил этилади. Мазкур танлов давлат умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган 6-10-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши ва тилидан қатъий назар иштирок этиш ҳуқуқига […]
Жорий йилнинг 29 октябридан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ушбу манзилларда ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик. Шунингдек, 29 октябрь куни информатика ва ахборот технологиялари ҳамда 30-31 октябрь кунлари математика ва физика фанлари ўқитувчилари учун аттестация имтиҳонлари бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бергандик. Қуйидаги […]
8 ноябрь куни Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда совриндорлар орасидан энг нуфузга эга, кўпгина дунё мамлакатлари ва халқаро даражадаги олий таълим муассасалари тан оладиган халқаро олимпиадаларда қўлга киритилган 91 та (11 та олтин, 24 та кумуш ва 56 та бронза) медаль […]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 апрелдаги ПҚ-1315-сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ, қишлоқ жойларидаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳамда спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийларга ҳар ойда тариф ставкаларининг 15 фоизи миқдорида устама ҳақ берилади. Қишлоқ ҳудудидаги мактабларда ишловчилар ҳар ойда 15 фоиз устама олишади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан табриклади. Президент табригида бугунги кунда давлат тилини ривожлантириш, унинг нуфузи ва мавқеини ошириш, халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга қаратилган катта ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди. «2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган […]
Мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўйича тақдимотда, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда. Илғор хорижий тажрибада […]
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Кун тартибига мувофиқ, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва Абдулла Нигматович Арипов Бош вазир лавозимига тасдиқланди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Ҳукумат аъзолари, марказий муассасалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон […]
Шавкат Мирзиёев кеча мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда қуйидагилар таклиф этилди: – боғчалар қамровини кенгайтириш мақсадида мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади; – боғчалардаги педагогларнинг катта қисми ўрта махсус маълумотли. Шу сабабли, бу йўналишдаги олий таълимда […]
Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги 58-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Комронбек Искандаров халқаро SAT имтиҳонида муваффақиятли иштирок этиб, 1550 баллик натижа кўрсатди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Имтиҳонда у ўқиш ва ёзиш бўлимидан (Reading ва Writing) дан 800 баллдан — 750, математикадан эса 800 баллдан — 800 балл жамғаришга муваффақ бўлган. Бу эса SAT […]
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилган. Бунда, мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши […]
Мандат натижалари чиққач, жавоблар саҳифасидаги ёзувлар бўйича айрим тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Ушбу масала юзасидан ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев тушунтириш берди. Кимлардир мен таълим йўналиши устуворлигини танлаган эдим, лекин давлат грантига ўтиб қолибди, ёки тескариси бўлди дейишмоқда. Шу сабабли ушбу маълумот сизга фойдали бўлса керак: Агар жавоблар варақангизда “БАРЧА йўналишда” деган ёзув бўлса, бу […]
2024 йилнинг август-декабрь ойларида Жаҳон Банкининг “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилоти педагоглари учун малака ошириш курслари ташкил этилиши белгиланган. Шунингдек, 36 соатга мўлжалланган қисқа муддатли курсларда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг 6 мингдан зиёд методистлари ва 75 мингдан зиёд тарбиячилари ўқитилади. Тўрт босқичдан иборат ўқувлар болаларда ижтимоий-ҳиссий, […]