Манзил: “Қарши шаҳар I.Karimov кўчаси 405-уй Эски политехника коллежи биноси”
Телефон: +998952811515
Лицензия рақами: № 033630
Манзил: “Қарши шаҳар I.Karimov кўчаси 405-уй Эски политехника коллежи биноси”
Телефон: +998952811515
Лицензия рақами: № 033630
Таълим кредитига оид барча саволларга қуйида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Кредит миқдори қанча? 1-курслар учун бир йиллик контракти миқдоригача ажратилади. Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари […]
2023 йил 27 июнда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 190-сонли буйруғига асосан, таълим муассасасидан ташқаридаги, жумладан таътил кунларидаги ўқувчилар хулқи учун қонунчиликка биноан ота-оналар жавоб беради. Бундай ҳолатларда синф раҳбарлари ёки директор ўринбосарлари масъулиятга тортилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашда масъул эканликлари кўрсатилган бўлиб, уларнинг саломатлиги, маънавий ва ахлоқий ривожланиши […]
Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган барча хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида, шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат ва магистратура йўналишларида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларга ажратилади. Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, […]
Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 25 ноябрдан 4 декабрь кунига қадар Асосий фан олимпиадасининг III ҳудудий босқичи ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Қуйидаги расм орқали вилоят кесимида олимпиада қайси манзилларда бўлиб ўтишини билиб олишингиз мумкин. Саналарни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга фойдаланмаган меҳнат таътили кунлари учун ишлаган даврига иш ҳақи тўловларини тўлаб бериш бўйича Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига кўрсатма хати юборди. Унда келтирилишича, Адлия вазирлигидан 2018 йил 17 мартда 2985-сон билан рўйхатга олинган йўриқноманинг 21-бандида ходим […]
Президент қарорига кўра, она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга қўшимча рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.
Меҳнат кодекси 81-моддасига биноан иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно. Шунингдек, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги ёриқномага мувофиқ меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади. Агар […]
Хабарингиз бор, Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси ва ўқитувчи аёл ўртасида зиддият келиб чиққан эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берган. Унга кўра, ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (Туҳмат) ва 52 (Енгил тан жароҳати етказиш) […]
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади. Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.
Самарқанд шаҳрида жойлашган Архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят […]
Бу ҳолатда талаба рад этиш сабабини билиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодексининг 119-моддасига кўра, ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Агар […]
Лицензияси автоматик шаклланган «Абу Райҳон Беруний» МЧЖнинг фаолиятини чеклаш бўйича киритилган вазирлик даъво аризаси 12 ноябрь санасида кўриб чиқилади. Аввалги суд мажлиси 8 ноябрь эди, маълум сабабларга кўра 12 ноябрга кўчирилди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди. Президент ҳар бир камбағал оилада, айниқса, хотин-қизлар орасидан камида 1 нафар олий маълумотли бўлиши учун шароит яратилишини эълон қилди. Бунда: – олийгоҳ, коллеж ва техникум талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичи камида 80 фоиз бўлса, уларга кейинги […]
Тақдимотда иқтидорли ёшлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.Сўнгги йилларда бу борада тайёргарлик ва рағбат тизими анча ўзгарди. 2022 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида 45 та медаль олган бўлса, бу йил 113 тага етди. Уларни пухта тайёрлаб, натижадорликни ошириш учун халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини 5-8-синфлардан бошлаб саралаб олиш йўлга қўйилади. Ҳар бир фан […]
2024 йил 27–29-центабр кунлари Билимни баҳолаш агентлиги томонидан инглиз ва араб тилларидан малака имтиҳонлари ўтказилади. Имтиҳонларда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар 15 августдан бошлаб my.gov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтмоқда. 14-центабр рўйхатдан ўтишнинг сўнгги санаси ҳисобланади. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгорлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1.5 бараварида тўлов қилишади. 15-центабр тўлов қилишнинг сўнгги муддати […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тегишли буйруғи билан Ҳамутов Учқун Ирисваевич Республика таълим маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар қилди. Бугун Республика таълим марказида ташкилий масалага доир йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари, Республика таълим маркази директори ҳамда марказ ходимлари иштирок этди. […]
Бу ҳақида маълумотлар сиздирилмоқда. Ҳозирча Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги бирор аниқ маълумот бермади. 2024-2025-йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди. Талабгорлар диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балли, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади. Амалдаги қонунчиликка биноан: Давлат комиссиясининг олий таълим муассасалари магистратурасига […]
9 сентябрь куни Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қатарнинг “Таълим ҳар нарсадан устун” (“Эдуcатион Above All”) фонди ўртасида афғон аёлларини Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ўқитишни ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланди. Мазкур келишув доирасида 160 нафар афғон аёлини Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тиббиёт йўналишлари бўйича ўқитиши режалаштирилган. […]
Қонунчиликка кўра, ўқитувчиларда қуйидагича имтиёз ва қулайликлар бор: – 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади. – болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. – педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади. – педагоглар […]
Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги тест синови саналари эълон қилинди. Унга кўра: – тест синовининг ёзма қисми — 23–24 ноябрь кунлари; – гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 25 ноябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтади(дам олиш кунларидан ташқари). Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини мй.гов.уз сайтининг «Менинг […]