Манзил: 8, 2 Бунёдкор Авенуэ, Ташкент 100043, Узбекистан
Телефон: +99895505330
Лицензия рақами: №056003
Манзил: 8, 2 Бунёдкор Авенуэ, Ташкент 100043, Узбекистан
Телефон: +99895505330
Лицензия рақами: №056003
Жорий йилда табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15-октабрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда. Бу чегирмани оддий (базавий) контракт учун тааллуқли эмас. Аммо бу чегирма, 56,7 баллдан кўп тўплаган, лекин кириш балига 4,05 балл етмай қолиб, ўқишдан йиқилган абитуриентларга амал қилади. 4 баллгача бўлган шкаладагилар учун эса чегирма қўлланмайди. Эслатиб […]
2024 йил 12 октябрь куни математика, физика, тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳонлар талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда жами 5,3 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 10 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди. Имтиҳон натижалари йигирма бир […]
Kun.uz нинг хабар беришича, 22 ёшли фарғоналик йигит Россия армияси сафида 2023 йил 13 октябрь кунидан 2024 йил 10 февралгача Луҳанск ва Донескдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. Тан жароҳати олиб, госпиталда даволаниб чиққач командирининг турли хил ҳақоратомуз сўзлари сабаб Ўзбекистонга қайтган. У судда онкологик касалликка чалинган онасини даволатиш ва операция қилдириш учун шу ишга қўл […]
Фақат, ҳамма талабалар эмас. Танлаб олинган битирувчи курс амалиётчи талабалари. Янги тартибга асосан, битирувчи талабалар бир ойдан уч ойгача иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётида бўлиши мумкин. Бунда Олий таълим вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили танлов ўтказилади. Амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси […]
Қонунчиликка кўра, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга рухсат берилади. Талабаларнинг бошқа ҳуқуқлари қонунчиликда ва олий таълим муассасаси Низомида белгиланиши мумкин.
Ҳукумат қарорига (№425, 02.08.2022) кўра, вазир жамғармаси учун номзодларга квоталар мактабнинг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган. Давлат тест маркази ва Президент таълим муассасалари агентлиги тақдим этган кириш имтиҳони натижалари тўғрисидаги маълумотларга асосан вазирлик 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик […]
Синов муддати узоғи билан уч ой муддатга ходимнинг ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш, меҳнат шартномасида келишилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши учун тузилади. Бироқ Меҳнат кодексининг 129-моддасига кўра, қуйидаги шахслар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди: – ҳомиладор аёллар; – уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар; – корхона учун […]
Марказий университет ва Сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги ҳамкорлик ташкилотлари август ойида Хитойда ўтказиладиган Сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиадага икки мактаб жамоасини тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди. Бу йил 88 нафар ўқувчи махсус дастур асосида ўқитилиши режалаштирилган. Улар орасида сунъий интеллект бўйича ўтган йилги Россия чемпионатлари ва танловларининг совриндорлари ҳам […]
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестация икки босқичдан иборат. Биринчи босқичида – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 (35 та мутахассислик фандан+5 та педагогнинг касбий стандартларидан) та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест […]
«Ўзенергоинспекция» нинг маълум қилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, инспекция ва ИИБ ҳамкорлигида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти Бекобод туманида жойлашган «С.Д.» МЧЖ раҳбари А.Г. «Г.Ф.» хусусий МТМ биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги маълум бўлган. Шу каби […]
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 2024 йил 17 мартда ўтказилган ўзбек тили ва адабиёт фанидан билиш даражасини баҳолашга қаратилган тест синови ҳамда фойдаланилган тест топшириқлари муҳокамасига оид фикрлар ҳам жамоат эътиборини тортди. Хусусан, ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўйича билдирилган фикрларга агентлик расмий муносабат билдирди. “Эссе ёзиш жараёнида буюк […]
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги мактаб ва олий ўқув юртларида телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. «Таълим ташкилотларида мобил қурилмалардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжатда мактаб ва олий ўқув юртларининг талабалари ва ходимлари таълим муассасаси биносига киришда ўз гаджетларини сукут режимга ўтказиши талаб қилиниши белгиланди. Талабалар мобил қурилмаларини ўчириб, […]
Давлатимиз раҳбари бугунги очиқ мулоқотда энг аввало ўқитувчининг касбий маҳоратига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. “Яна бир бор айтаман: қанча ислоҳот қилмайлик, биринчи навбатда ўқитувчининг билими ва касб маҳоратини оширмас эканмиз, сифатли таълимни таъминлай олмаймиз”,- деди Президент. Бугунги кунда давлат таълим муассасаларида 46 минг нафар, хусусий ташкилотларда эса 38 минг нафар педагог 5 йил […]
Сурхондарё вилояти — Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби Қорақалпоғистон Республикаси — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Тошкент — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази Наманган вилояти — Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби Самарқанд вилояти — Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази Тошкент вилояти — Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази Жиззах вилояти […]
Ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компьютер синф хоналари 200 мингта замонавий компьютер билан таъминланган. Бугунги йиғилишда, келгуси йил яна 2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши, бунга бюджетдан 400 миллиард сўм берилиши маълум қилинди. Бу компьютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади. Шунингдек, ўқувчилар мурракаб концепцияларни […]
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун тўловлар ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (1 155 000 сўм) нисбатан фоиз ҳисобида тўланади. Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун: – 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (304 490 сўм); – 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (364 980 […]
Санитария-эпидемиология қўмитасининг маълум қилишича, таълим муассасаларида ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлиши керак: –Енгил жисмоний иш учун — камида 21°C; –Ўртача оғирликдаги иш учун — камида 17°C; –Оғир жисмоний иш учун – камида 16°C; –Физика лабораториялари учун ҳарорат 18°C – 21°C оралиғида; –Ҳавонинг нисбий намлиги эса 40 – 60% бўлиши тавсия этилади. Шунингдек, […]
Кундузги таълим шакли имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 талаба Президент грантини олади. Имтиҳонларда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл. Агар талаба контрактга қабул қилинган бўлса ҳам, Президент грантига лойиқ кўрилса, грант асосида ўқийди. Президент гранти учун ажратилган квотанинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул […]
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 14 октябрдаги 28-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтган қарорига мувофиқ, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрлари тасдиқланди. Ҳужжатнинг 1-бобига кўра, ўрта махсус таълим муассасалари педагог ходимларининг ўқув йили бўйича ўқув юкламасининг соатлардаги ҳажми […]