Меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга таътилнинг қолган кунлари учун ҳақ тўланадими?

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга фойдаланмаган меҳнат таътили кунлари учун ишлаган даврига иш ҳақи тўловларини тўлаб бериш бўйича Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига кўрсатма хати юборди.

 

 

Унда келтирилишича, Адлия вазирлигидан 2018 йил 17 мартда 2985-сон билан рўйхатга олинган йўриқноманинг 21-бандида ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.

 

Шунингдек, таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади

 

Шу билан бирга, Меҳат кодекси 232-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 230- ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, меҳнат таътилидан чақириб олинган ходимларга фойдаланмаган меҳнат таътили кунлари учун тўланган меҳнат таътили пулларини ходим ишлаган даври учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси билан қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда тўловларни амалга оширишингиз ҳамда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисмини мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилишини ёки кейинги иш йилида берилишини назоратга олишингиз сўралади – дейилган вазирлик хатида

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры