Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар Ўзбекистондаги ҳар қандай, шу жумладан давлат, хусусий, хорижий ОТМларда, техникум, коллежларда ўқиётган бўлса, контракт бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкин.
Контракт “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади. Жамғарма туман (шаҳар)ларда ҳоким бошчилигидаги Васийлик кенгаши томонидан бошқарилади. Кенгашнинг ишчи органи еса туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими ҳисобланади.
Шу сабабли ариза ёшлар ишлари бўлимига берилади. Аризага ОТМ берган контракт нусхаси илова қилиниши керак. Ариза беришнинг аниқ муддати йўқ, исталган вақтда бериш мумкин.
Ариза қанча вақтда кўриб чиқилади?
Ариза беришдан аввал, маҳалладаги ёшлар етакчиси билан маслаҳатлашинг ва уни хабардор қилганингиз маʼқул.
Сабаби Сиз ариза берганингиздан сўнг 3 иш кунида аризангиз сиз яшаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.
Ёшлар етакчиси 5 иш кунида контрактни қоплаш ҳақидаги тавсиянома ёки рад етиш тўғрисидаги хабарнома юборади. Тавсиянома бериш рад етилса, у асослантирилган бўлиши шарт.
Ёшлар етакчиси аризани 5 иш кунида кўриб чиқмаса ёки тавсиянома беришни асоссиз рад еца, Васийлик кенгаши ўз ташаббуси билан контракт пулини ўтказиб бериши мумкин.
Васийлик кенгаши контрактни қоплаш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш кунида уни ОТМ ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Ариза 11 иш кунида кўриб чиқилиши керак.
Аризани кўриб чиқиш натижасидан ёки қайсидур мансабдор, ёшлар етакчисининг ҳаракатидан норози бўлсангиз ҳеч иккиланмай судга, прокуратура, адлия органларига мурожаат қилишингиз мумкин.