Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (12.02.2024 йил 87-сон) қарорига кўра, узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади.
Назорат синови натижаси бўйича 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади.
Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган талабгор тугатган олий таълим ташкилотига талабгорнинг касбий сертификатлашдан ўта олмаганлиги тўғрисида рекламация юборади.