Янги 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб ТОП-300 олийгоҳлар таълим дастурлари асосида олий таълим йўналишлари 40 фоизгача мақбуллаштирилган.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова республика олий ва профессионал ўқув муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳақидаги брифингда маълумот берди.
Натижада 306 та бакалавриат таълим йўналиши 183 тага ва 645 та магистратура мутахассисликлари 546 тага қисқартирилган.
Мақбуллаштирилган 183 та бакалавриат таълим йўналиши ва 546 та магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари ишлаб чиқилиб тасдиқланган, ҳамда барча олийгоҳларга етказилган.
“Шу bilan бирга, талабаларда amaliy кўникмаларни кучайтириш мақсадида камида 15 ҳафталик узлуксиз малакавий амалиётлар ўтказилиши белгиланди”,– дейилади брифингда.