2024/2025 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларидан келиб чиқиб, тўлов-контракт миқдорлари 7 млн 400 минг сўмдан – 11 млн 250 минг сўмгача бўлган оралиқда белгиланган.
Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова республика олий ва профессионал ўқув муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳақидаги брифингида маълум қилди.
Жумладан, амалдаги контракт тўловлари битта талабани бир йиллик ўқитиш харажатларининг ўрта ҳисобда 65,5 фоизини қоплайди.
Етишмаган маблағлар олий таълим муассасаларининг табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланиши кутилмоқда.
Шунингдек ,”Техника, маданият ва санъат ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги аксарият олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун етишмаётган маблағларнинг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилмоқда”,- дейди матбуот хизмати раҳбари.