Жорий йилги тест синови натижалари чиққандан сўнг абитуриентлар фақат ўзининг натижасини кўра олишаётган эди.
Аммо ОТМлар кесимида умумий рўйхат эълон қилинмаган ва ким нечанчи ўринда турганини билишнинг иложи йўқ эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда абитуриентда бу имконият бўлган.
Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг берган хабарига кўра, ким нечанчи ўринда тургани ҳақидаги маълумотлар бугун mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилиниши мумкин.