Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 11-мактаб директори қўшни аёл билан қўлга тушганлиги акс этган видео тарқалди.
Хабарларда маълум қилинишича, мактаб директори шу маҳаллада яшовчи, эри чет элда ишлаб юрган аёл билан ишқий муносабатда бўлиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.
Унга кўра, видеода акс этган ҳолат эса жорий йилнинг 17 август куни содир бўлган.
“Мактаб директори деб айтилаётган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 13 август куни, яъни ушбу видео тарқалишидан 4 кун олдин Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан бекор қилинган”, – дейилади муносабатда.