Жиззахда боғча болалари овқатдан заҳарлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болалар овқатдан заҳарлангани айтилмоқда.

 

Ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган. Аниқланишича, 2 август куни боғчада тарбияланаётган И.Ф. (4 ёшли қиз) ва С.Т. (5 ёшли қиз)нинг тана ҳарорати кўтарилган.

 

Болалар ота-онаси томонидан шифохонага олиб борилганда, овқатдан заҳарланиш ташхиси билан юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

 

Шунингдек, шу куннинг ўзида ушбу боғчада тарбияланаётган қолган 14 нафар бола ҳам юқумли касалликлар бўлимида шифокорларнинг кузатувига олиниб, зарур муолажалар қилинган. Уларда соғлигидан шикоят аниқланмагани туфайли уйларига жавоб берилган.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры