Ўқишга КИРГАНЛАР бошқа йўналишга супер-контрактни танлай оладими? - Ta’lim xabarlari

Масалан, биринчи ва иккинчи йўналишга бали етмади, лекин учинчи йўналишга ўқишга кирди. Абитуриент учинчи йўналишда ўқишни истамай, биринчи ёки иккинчи йўналишда супер-контрактда ўқий оладими?

 

Ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худоердиевнинг аниқлик киритишича, бу масала ҳозирча очиқ турибди, жорий йилги тартиб тасдиқланмаган.

 

“Ўтган йили абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда истисно тариқасида фақат БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилган эди. Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни 3-га кирган бўлса, 2-йўналишда супер-контрактда ўқий олмасди, фақат БИРИНЧИга рухсат берилганди.

 

Жорий йилги тартиб тасдиқланса, қўшимча хабар берилади.

 

Агар абитуриент бешала йўналишга ҳам кира олмаган бўлса, унда исталган йўналишда супер-контрактда ўқишни танлашига рухсат берилган. Хоҳласа, биринчини танлайди, хоҳласа, учинчини танлайди, хоҳласа, бешинчини танлайди”, – дейди у ўз постида.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры