Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига номаълум шахс 5000 АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб кетди - Ta’lim xabarlari
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига номаълум шахс 5000 АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб кетди

Жорий йилнинг 16 август куни Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида номаълум шахс томонидан файл папка ичида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини қолдириб кетилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

 

Ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.

 

 

Мавжуд вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

 

 

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры