Бугундан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди - Ta’lim xabarlari
Бугундан апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди

Бугун, 18 августдан бошлаб, абитуриентлар олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апеллация аризаларини юборишлари мумкин.

 

Аризалар my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 27 августга қадар (10 кун давомида) юборилиши мумкин.

 

Абитуриент апеллация шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

 

Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

 

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши керак.

 

Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2024 йил 22 августдан бошланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры