Мандат натижалари чиққач, жавоблар саҳифасидаги ёзувлар бўйича айрим тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Ушбу масала юзасидан ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев тушунтириш берди.
Кимлардир мен таълим йўналиши устуворлигини танлаган эдим, лекин давлат грантига ўтиб қолибди, ёки тескариси бўлди дейишмоқда.
Шу сабабли ушбу маълумот сизга фойдали бўлса керак:
Агар жавоблар варақангизда “БАРЧА йўналишда” деган ёзув бўлса, бу танлов устуворлиги “Давлат гранти” эканлигини англатади. Яъни барча йўналишда аввал давлат гранти кўриб чиқилган, кейин контрактга ўтилган;
Агар жавоблар варақангизда “ҲАР БИР йўналишда” деган ёзув бўлса, бу танлов устуворлиги “Таълим йўналиши” эканлигини англатади. Яъни биринчи йўналиш бўйича грант ва контракт кўриб чиқилган ва кейин иккинчи йўналишга ўтилган.
Демак, яна бир хулоса қиламиз:
БАРЧА сўзи бўлса — давлат гранти устуворлиги;
ҲАР БИР сўзи бўлса — таълим йўналиши устуворлиги – дейди Хушнудбек телеграмдаги саҳифасида