Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган анъанавий ИИИ “Устозлар Миллий форуми” бўлиб ўтмоқда.
Ҳар йили янги ўқув йили олдидан илғор методикалар ва соҳадаги янгиликларни ўқитувчиларга етказиш мақсадида ўтказиладиган тадбирда умумтаълим фанлари, мактабгача таълим, маънавият каби йўналишларда маҳорат дарслари ўтказилмоқда.
Форумда тренер сифатида иштирок этаётган Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бўлим бошлиғи Севара Хасанова жорий йилги форум ҳам юқори савия ташкил этилганини таъкидлар экан, соҳадаги янгиликларни устозларга етказишда муҳим аҳамият касб этаётганини маълум қилди.
“Форум доирасида “7-синф кимё фанидан янги ўқув мажмуа ва уни амалиётга самарали татбиқ этиш” мавзусида ҳам семинар-тренинг ўтказилди. Дарс давомида ҳудудлардан ташриф буюрган педагогларга янги дарслик мазмуни, ундаги янгиликлар, дарсларни ташкил этишда ўқувчиларга тадқиқотчилик6 кўникмаларини ривожлантириш, тадқиқот режаларини тузиш, дарсликда берилган рукнлар 5E билан қандай боғланганлиги, машқ дафтаридан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, ўқитувчилар китобида нималарга аҳамият берилганлиги, яшил кимё, экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш, мавжуд муаммоларига ечимлар таклиф этиш орқали ўқувчиларда экологик саводхонликни ривожлантириш бўйича маълумотлар берилди.” – деди марказ бўлим бошлиғи.