Имтиёзни олий таълим муассасалари Кенгаши белгилайди. Бунда талаба ётоқхона тўловидан қисман ёки тўлиқ озод этилиши мумкин.
Қуйидагилар ётоқхона тўловидан тўлиқ озод этилади:
— кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
— чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этган) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этган);
— меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
— ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.
Қуйидагиларга умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:
— умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
— вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабалар.