Қандай ҳолатларда чет элда олинган дипломлар имтиҳонларсиз тан олинади? - Ta’lim xabarlari
Қандай ҳолатларда чет элда олинган дипломлар имтиҳонларсиз тан олинади?

Хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун нострификация(хорижда берилган дипломларни давлат даражасида тан олиниши) қилиниши керак. Бу жараён, Вазирлар маҳкамасининг низомига асосан амалга оширилади.

Фақатгина, ҳукуматлараро шартномалар асосида ташкил этилган ОТМларнинг дипломи бундан мустасно (Вестминстр, МДИС, Турин, Инха ва ҳ.к.).

Хорижий дипломларни нострификация қилиш имтиҳон асосида, ҳамда имтиҳонсиз шаклда амалга оширилади.

2019-йил 1-мартдан бошлаб қуйидаги шахсларнинг хорижий давлатларда берилган дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади:

– Ўзбекистон ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг;

– ҚС, ТҲE, АРWУ рейтингида ТОП-1000 таликка кирган хорижий ОТМларда таълим олганларнинг (илгари ТОП-500 эди);

– тасарруфида ОТМлари бўлган Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;

– 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг;

– Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (Эуропеан Ассоcиатион фор Қуалитй Ассуранcе ин Ҳигҳер Эдуcатион) тўлақонли аъзолари – ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг, айрим истиснолар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры