Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Мустақиллик МФЙ Гурлан кўчаси 2-уй
Телефон: +998904362022
Лицензия рақами: №046647
Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Мустақиллик МФЙ Гурлан кўчаси 2-уй
Телефон: +998904362022
Лицензия рақами: №046647
Қонунчиликка асосан, Ўзбекистонда икки турдаги олий таълимдан кейинги таълим мавжуд. 1. Диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура; 2. Диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимларидан иборат. Таянч […]
Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган директор ўринбосарига нисбатан қамоқ жазоси берилди. 2024 йил 7 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг 1-қисми билан А.С.га оид маъмурий иш материаллари кўриб чиқилган. Маълум бўлишича, директор ўринбосари А.С. сентябрь ойида Фарғона шаҳрида жойлашган футбол мактабида ишлаб […]
Бу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда аниқ баён қилинган. Мазкур низомга кўра, олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиш битирувчиларга олий таълим муассасаларига киришда турли имтиёзлар ёки қулайликлар тақдим […]
Юқори технологияли компаниялар, университетлар ва тадқиқот марказларини бирлаштирган Альянс (Сунъий интеллект соҳасидаги иттифоқи) сунъий интеллект бўйича мутахассислар учун янгиланган асосий касблар ва компетенциялар моделини тақдим этди. Иттифоқнинг асосий мақсади — замонавий рақамли иқтисодиёт талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантиришга кўмаклашишдир. Иттифоқнинг янги ҳужжати сунъий интеллект билан ишлаш учун зарур бўлган […]
6 ноябрь куни Олий таълим соҳасидаги глобал таҳлил агентлиги (QS Quacquarelli Symonds) Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингининг ўн олтинчи йиллик нашри – QS Asia University Rankings 2025 ’ ъни эълон қилди. 2025 йилги Осиёнинг энг яхши университетлари янги рейтингига Ўзбекистоннинг 23 та олий таълим муассасаси киритилган бўлиб, бу мамлакат олий таълими тарихидаги мутлақ рекорд ҳисобланади.Шулардан […]
2024 йил 12-октабр (шанба) куни бўлиб ўтадиган математика, физика, тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди. Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин. Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда боришлари керак. Талабгорлар тест […]
Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган: – кузги татил – 4 […]
Жорий йилнинг 10 октябрь куни 2025-2026-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича номзодларни саралаб олиш учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланади. Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.uzbmb.uz сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрига қадар онлайн рўйхатдан […]
Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан берилади: 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг: – туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими); – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) […]
Хабарингиз бор, Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси ва ўқитувчи аёл ўртасида зиддият келиб чиққан эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берган. Унга кўра, ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро С.Р.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (Туҳмат) ва 52 (Енгил тан жароҳати етказиш) […]
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказилган. Маълумотларга кўра, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида […]
Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган “Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида”ги Низом 6-бандида умумтаълим мактабларини текшириш, назорат қилиш асослари ва тартиби белгиланган бўлиб, улар қаторида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда унинг текшириш асослари белгиланмаган. Ундан ташқари “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун 11-моддасида фуқаролар йиғинининг ваколатлари белгиланган бўлиб, улар […]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.09.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 40б-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг […]
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ҳамда Harrow School’нинг (Буюк Британия) Осиёдаги халқаро мактаблари – AISL Harrow Счоолс’нинг лойиҳалар бўйича директори Дейзи Хо ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Музокаралар якунида жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё таълим форумида AISL Harrow Schools вакилларининг иштирокини ташкил этиш бўйича […]
Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қонуннинг 58-моддасига мувофиқ,Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлик жиҳатидан аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказилади. Унинг тартиби қуйидагича: […]
О’qishdan четлатилган талабалар ўқишини қайта тиклаш муддати қуйидагича белгиланган: 5 йилгача — ректор буйруғи билан; 5 йилдан 10 йилгача — тегишли вазирлик ёки идора қарори асосида; 10 йилдан ортиқ — идоралараро комиссия қарори билан. Ушбу тартиб 2017 йил 20 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосланади.
Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш низомининг 21 бандида педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган. Тўловлар миқдори қуйидагича: 1) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирги кунда 340 минг сўм – 1 октябрдан бошлаб 375 минг […]
2023 йил 27 июнда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 190-сонли буйруғига асосан, таълим муассасасидан ташқаридаги, жумладан таътил кунларидаги ўқувчилар хулқи учун қонунчиликка биноан ота-оналар жавоб беради. Бундай ҳолатларда синф раҳбарлари ёки директор ўринбосарлари масъулиятга тортилмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашда масъул эканликлари кўрсатилган бўлиб, уларнинг саломатлиги, маънавий ва ахлоқий ривожланиши […]
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган 100-сонли умумтаълим мактабида билимли ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Директор стипендияси» жорий этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Ушбу стипендия 2024-2025 ўқув йилида таълим олаётган 1-11-синф ўқувчилари учун амал қилади. «Дастлабки стипендия соҳиблари сифатида 2-«А» синф ўқувчиси Азизахон Тожибаева ҳамда […]
Давлат комиссияси баёнига кўра, кириш имтиҳонлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, иккинчи-бешинчи бакалавриат таълим йўналишларидан бири бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра, устуворлиги бўйича танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди. Ушбу ҳолатда абитуриент тўплаган бали биринчи таълим йўналишида тўлов-контракт асосидаги ўтиш балидан паст […]