Ўзбекистонлик ўқувчи қиз немис тили бўйича жаҳон олимпиадаси ғолиби бўлди - Ta’lim xabarlari
Ўзбекистонлик ўқувчи қиз немис тили бўйича жаҳон олимпиадаси ғолиби бўлди

Германиянинг Готтинген шаҳрида немис тили бўйича жаҳон олимпиадаси ғолиблари номи эълон қилинди. Унда 62 давлатдан ўқувчилар беллашди.

15—22-июл кунлари бўлиб ўтган бутунжаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик Района Иброҳимова, бангладешлик Маҳек Хон ва шимолий македониялик Ана Котевска биринчи ўринга муносиб кўрилди.

Гёте институти матбуот хизмати хабарига кўра, 16 ёшли Района Германиядаги университетлардан бирида немисшунослик йўналишида таҳсил олиш ва келажакда таржимонлик билан шуғулланишни режалаштирган. Халқаро танловнинг финал босқичига чиқиш учун у бошқа иштирокчилар сингари миллий танловда ғолиб чиқиши керак эди.

Готтингенда ўқувчилар турли фанлар бўйича беллашдилар.Ҳакамлар ҳайъати нафақат немис тилини билиш даражасини, балки ижодкорлик, шунингдек, жамоада ишлаш қобилиятини ҳам баҳолади.

“Кумуш” ва “Бронза” медаллари Мексика, Италия, Словакия, Полша ва Буюк Британиядан ташриф буюрган мактаб ўқувчиларига насиб этди.

Натижалар, Берлиндаги Гёте Институти томонидан 22-июл, душанба куни эълон қилинди. Олимпиаданинг финал босқичида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ қатнашчилар иштирок этди.

Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси ҳар икки йилда бир марта Германия шаҳарларидан бирида ўтказилади. Ташкилотчи Гёте Институти ҳисобланади. Тадбир Германиядан ташқаридаги мактабларда немис тилини ўрганишга қизиқишни оширишга қаратилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры