Андижон туманида китоб ўқиган оналарга коммунал тўловларни тўлаб бериш амалиёти жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда туман ҳокими Бобуржон Йўлдашев маълум қилган.
Йўлдашевнинг сўзларига кўра, «Маърифатли она» китобхонлик танлови 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган оналар ўртасида бўлиб ўтади.
Танловнинг туман босқичида 1-ўринни олган жами 3 нафар онага 6 ойлик электр, газ, ичимлик суви ва бошқа турдаги коммунал тўловларга ваучер берилади.
Шунингдек, яна 3 нафар 2-ўрин соҳибасига 4 ойлик, 3 нафар 3-ўрин эгасига 2 ойлик коммунал тўловлар учун ваучерлар тақдим этилади.
Эслатма! Олдинроқ Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳбусларнинг жазо муддати қисқартирилиши таклиф этилган эди.