Боғчада илонлар билан томоша кўрсатганлар жазоланди

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7-сон давлат мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилгани ҳақида хабар бергандик. Кобра илонлари билан томоша кўрсатган шахс жазоланди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилган.

Хабарга кўра, ўша куни боғча ходимлари ота-оналар билан очилган Telegram гуруҳга цирк томошасининг видеосини юборган. Буни кўрган болалардан бирининг бувиси ҳолат юзасидан Ички ишлар бўлимига мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, томоша Олмалиқ шаҳар «Кумуш диёр» хусусий корхонаси тасарруфидаги «Тошкент» ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими Ҳ.А. томонидан уюштирилган. Мазкур шахс ўқув йили аввалида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган. Ҳ.А. 16 январь куни тумандаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган жонзотлар билан ўйин кўрсатган.

Бироқ бўлим раҳбари ўринбосари дастур билан тўлиқ танишмай унга рухсат берган. У ҳолатга эътиборсизлик қилгани учун ишдан олинган.

Суд қарори билан, Ҳ.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-1-моддаси (Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилди. Унга шу моддага асосан Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланди. Унинг шериги ҳам жарима жазосига тортилган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Ta’lim-biznes

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Образование-бизнес

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры