Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан 181- ва 233-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг Санитария қоида ва меъёрларига жавоб бериши ҳамда ўқувчилар ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш чора-тадбирлари олиб борилаётганлиги юзасидан назорат олиб борилди. Бу ҳақда Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
181-сонли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилган назорат давомида:
➖сабзавот сақлаш омборхонаси жорий таъмирга муҳтож бўлиб, айрим маҳсулотлар ерда сақланаётгани;
➖музлатгичларда маҳсулот сақлаш қоидалари бузилгани;
➖таомномада тушликка кисель ёзилган бўлиб, лекин компот берилганлиги аниқланган.
233-сонли мактабгача таълим ташкилотида эса:
➖ташкилот ошхонаси ва омборхонасининг таъмирга муҳтожлиги;
➖маҳсулотга ишлов бериш столлари етишмаслиги ва ўз ўрнида ишлатилмаётгани;
➖музлатгичлар бир қанча вақт давомида тозаланмагани;
➖сифати ўтган мураббо сақланаётгани маълум бўлган.