Сирдарёлик ўқитувчи 20 йилдан буён бир мактабда ишлаб, касб касаллиги «сурункали ларингит» га чалингани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими касб касаллиги туфайли нафақага чиққан педагогнинг пулларини ўз вақтида тўлаб бермаган. Шу сабабдан у Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши эса судга даъво аризаси киритган.
Шунингдек, бу бўйича жавобгар касаба уюшмаси томонидан тегишли кўрсатма хатлари келиб тушган лекин бажарилмаган.
Суд якунига кўра, ўқитувчининг манфаати қондирилиб, 70 миллион сўм зарар ва товон пуллари ундириб бериладиган бўлди.