Олий таълим тизимида дуал таълим жорий этилиши кутилмоқда

 

Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2025 йилдаги «Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги №14 қарорига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълим жорий этилади.

 

 

Унга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб:

 

 

– олий таълим тизимида босқичма-босқич дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилиб, «Касб эгаси» дуал таълим тизимини ташкил этилади;

 

 

– «Касб эгаси» дуал таълим тизими биринчи босқичда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3 ва 4-курс талабалари учун жорий қилинади;

 

 

– талабаларнинг амалий машғулотлари корхоналар билан ҳамкорликда ўтказилиб, ушбу жараён олий таълим ташкилоти ҳамда амалиёт раҳбари томонидан мувофиқлаштирилади;

 

 

– дуал таълим асосида талабаларнинг корхоналарда фаолият юритган даври учун иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Батафсил

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры