Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.
Унга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.
Мактабларда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:
кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.