Истеъмолчиларни чалғитувчи ахборотдан фойдалангани аниқланган ОТМ га чора кўрилди

 

Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилаётган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилган.

 

Маълум қилинишича, мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланган Навоий инновациялар университети томонидан ўзининг расмий телеграм саҳифасида «Энг арзон контракт тўлови» деб истеъмолчиларни чалғитувчи ахборотдан фойдаланиб, инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлик ҳолатлари аниқланган.

 

«Таъкидлаш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сон қарори билан тасдиқланган «Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси» 6-бандида «энг», «энг яхши», «биринчи», «фақат», «фақатгина» ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш инсофсиз рақобатнинг белгилари ҳисобланади.

 

Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан Навоий Инновациялар университетига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры