Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги тегишли буйруғига кўра, Эллиев Ҳамза Қувватович — Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ҳамза Эллиев Қоракўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.