«Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди

«Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.

 

 

Саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

 

 

Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

 

 

2025-2026-ўқув йилигача Университетда тажриба-ишлаб чиқариш («спин-офф») корхонаси ташкил этилади.

 

 

2025-2026-ўқув йилидан:

 

 

– университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;

 

 

– Амударё муҳандислик-технологиялар техникумида муҳандислик соҳаларидаги касблар бўйича касбий таълим дастурларида тўлиқ давлат гранти асосида ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

 

Ҳозирда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры