Колорадо университетининг тиббиёт бўлими олимлари кўриш қобилиятини тиклайдиган препаратни ишлаб чиқишди

Колорадо Университетининг «Ансчутз» тиббий кампуси олимлари мультипл склероз (МС) ва асаб ҳужайраларига зарар етказувчи бошқа неврологик касалликларда кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам бериши мумкин бўлган дори воситасини кашф қилишди. Ушбу тадқиқот бу ҳафта Натуре Cоммуниcатионс журналида эълон қилинди.

 

 

ЛЛ-341070 номли дори миелин (асаб толаларини ўраб турувчи ҳимоя қавати)ни тиклаш жараёнини кучайтиради. Миелинга зарар етиши МС каби касалликларнинг асосий белгиларидан бири бўлиб, қариш жараёнида ҳам кузатилади. Бу кўпинча кўриш қобилиятининг йўқолиши, ҳаракатланиш кўникмаларининг пасайиши ва когнитив қобилиятларнинг сусайишига олиб келади.

 

 

Тадқиқотда мия ўзини тиклаш қобилиятига эга бўлсада, бу жараён секин ва самарадорлиги паст бўлиши аниқланган. Бироқ ЛЛ-341070 дориси ушбу жараённи сезиларли даражада тезлаштиргани ва сичқонларда оғир шикастланишлардан сўнг кўриш билан боғлиқ мия функцияларини яхшилагани кузатилган.

 

 

Тиббиёт мактабининг Ҳужа ва ривожланиш биологияси кафедраси доценти, доктор Этҳан Хюз. «Биз ушбу имкониятдан фойдаланиб, МС каби касалликларга чалинган одамларга шикастланиш оқибатларини қайтариш, кўриш ва когнитив функцияларни тиклаш имкониятини беришни умид қиламиз.» -дейди

 

 

Тадқиқотчилар дори воситаси жиддий шикастланишлардан кейинги тикланишни самаралироқ қилишини аниқлашди. Ҳатто миелиннинг қисман тикланиши ҳам кўриш билан боғлиқ мия функцияларини яхшилаган.

 

 

Ушбу тадқиқот кортикал миелиннинг кўриш функциясидаги ролини кўрсатди. Дори воситаси ўзгартирилган тикланиш механизмларини тезлаштиргани учун янги даврни бошлаб бериши мумкин.» – дейди Колорадо Университети Тиббиёт мактабининг Физиология ва биофизика кафедраси ассистент профессори.

 

 

Тадқиқотчилар эндиликда ушбу дорини мия бошқа соҳаларида ҳам синаб кўришни режалаштирмоқда. Улар даволаш самарадорлигини янада ошириш ва келажакда уни беморларга етказишни мақсад қилишган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры