Сурхондарё вилояти Термиз туманида 8 ёшли бола ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилган.
Маълум бўлишича, ҳодиса 23 январь куни М-41 автомобиль йўлининг Термиз тумани Қорахон маҳалласидан ўтган қисмида содир бўлган. Дамас автомобили Термиз-Шўрчи йўналишида ҳаракатланиб келиб, ўзи билан бир йўналишда йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.
Оқибатда тумандаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат юз берган маҳаллада ЙПХ мутасаддилар иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган. Унда ҳайдовчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳушёрликка чақирилган.