Андижонлик эркак сўроқсиз нарса олгани учун 11 ёшли қизини уриб ўлдириб қўйган

2024 йил октабр ойида вояга етмаган қизалоқ ўз отаси тидан аёвсиз калтакланиб олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

 

Маълумотларга кўра, мактабнинг олтинчи синфида ўқувчи қиз мактаб дўконидан сўроқсиз егулик олиб еган. Бир неча маротаба бундай ҳолат такрорланганлиги учун мактаб ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Буни эшитган ота жаҳл отига миниб, қизалоғини уйга олиб келиб уни жазолаш мақсадида танасининг турли жойларига қора рангли резина камар билан кўп маротаба уриб оғир тан етказган. Натижада қизалоқ вафот этган.

 

Айбланувчига нисбатан Андижон тумани судида суд иши кўриб чиқилган. Суд қарори билан судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-модда 3-қисми «д» банди билан айбли деб топилган ва 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

 

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры