Мактаб қоровуллари Миллий гвардия сафига ўтказилади

Ходимлар янги талабга кўра алмаштирилиши назарда тутилган. Бу ҳақида бугун бўлиб ўтган Сенат мажлисида айтиб ўтилди.

 

Миллий гвардия Юридик таъмилаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, полковник Илҳом Турғуновнинг маълумотига кўра, бир йил давомида 500 мингдан ортиқ ота-оналар тарбия масаласида огоҳлантирилган бўлса уларнинг 100 мингдан ортиғига маъмурий жазо қўлланилган.

 

Маълумот учун, Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.

 

Унга кўра Миллий гвардия органлари, шу жумладан унинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига МЖтКнинг 4 моддаси бўйича маъмурий ишларни кўриш ваколати берилмоқда:

 

– болаларни тарбиялаш ва таълим бериш борасида мажбуриятларини бажармаслик (47-модда);

 

– жамоат жойларида сигарет чекиш (56-1-модда)

 

– жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш (187-модда 1-қисми);

 

– вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-модда) назарда тутилган маъмурий ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры