2025-2026 ўқув йилида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарслик ва адабиётлар рўйхати эълон қилинди.
Кириш имтиҳонларида араб тили бўйича миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлган абитуриентларга имтиёз (максимал балл) бериш тартиби бекор қилинади. Чет тили бўйича барча абитуриентлар тест синовларида тўлиқ иштирок этадилар.