ММТВ матбуот котиби ижтимоий тармоқларда тарқалаётган вазирлик маошлари ҳақидаги хабарларни рад этди

 

Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари рукнида хабарлар тарқалмоқда.

 

 

Буни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова ўз телеграм каналида асосланмаган маълумот эканлигини таъкидлади.

 

«Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда. Бу эса жамоатчиликда нотўғри фикрлар шаклланиши, вазирлик жамоасига нисбатан асоссиз эътирозларни юзага келтирмоқда.

 

Вазирлик раҳбариятининг ойлик маоши деб талқин этилаётган маълумотлар нотўғри эканлигини қайд этиб, ҳурматли журналист ва блогерлардан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.

 

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликда нотўғри ахборот тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги журналист ва блогерлар билан конструктив мулоқот ва ҳамкорликка тайёр», — дейилади хабарда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры