Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячи аёл тарбия мақсадида болани уриб, унинг оёғини синдиргани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳодиса жорий йилнинг 22 январь куни Сергели туманида жойлашган «Солнышко» номли боғчада содир бўлгани айтилмоқда.
Тарбиячи ёрдамчиси Ю.М. болани тинчлантиришга уриниб, унинг юзига уриб, кейин қўлидан тортиб, бошқа хонага олиб ўтган.
Тошкент шаҳар 16-Республика шошилинч тиббий ёрдам шифохонаси маълумотига кўра, боланинг чап оёғи синган.
Маълум қилинишича, боғчадаги тарбиячи аёллар мунтазам равишда болаларни уриб келган.