Олмалиқ шаҳар 20-сонли Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ирода Ҳотамова IELTS, SАТ сертификатларини юқори балда қўлга киритган эди.
2024 йилнинг декабрь ойида АҚШнинг нуфузли таълим муассасалари грант ажратиб, ўқиш учун таклифномалар юборишгани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, Ирода Ҳотамовага «Augustana college» таълим муассасасидан $40208 АҚШ доллари ва «Roanoke college» таълим муассасасидан $27100 АҚШ доллари миқдорида йиллик грандлар ажратилган.