Мажбурий мактаб формаси учун пул талаб қилган директор жаримага тортилди

Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилганлиги ҳақида видео тарқалганди.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Қарши шаҳридаги 23-сонли мактаб директори Ф.Шуҳратова мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21- январь куни мактабнинг телеграм гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга «жакет» олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланган.

 

 

Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида «Жарима» интизомий жазо чораси қўлланилган.

 

 

Маълумот учун, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган. Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган.

 

 

Эслатма! Таълим ташкилотида мажбурий тартибда ўқувчиларни форма кийишига доир пул маблағларини йиғиш, ташкил этиш, қатъиян тақиқланади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры