Республикада яна 22 та техника университети ташкил қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни олий таълим ва илм-фан соҳасидаги устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

 

 

Тақдимотда мутасаддилар шу борада амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берди.

 

 

2024 йил 20 июнда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент ҳар бир ҳудудда техника олийгоҳи ва илғор муҳандислик мактаблари ташкил қилиш вазифасини қўйган эди. Ҳозиргача Термиз, Андижон ва Қаршида техника университетлари ташкил этилган. Шунингдек, 8 та муҳандислик мактаби очилган.

 

 

Йиғилишда Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманган техника университетларини ташкил этиш лойиҳалари тақдимот қилинди. Унга кўра, янги йўналишлар очилиб, хорижий дастурлар татбиқ қилинади, талабаларнинг илмий-инновацион жараёнларда иштироки кенгайтирилади, олийгоҳларга саноат ҳамкорлари бириктирилади.

 

 

Умуман, бу йўналишдаги 35 та муассасани йириклаштириш ҳисобига, 22 та техника университети ташкил қилинади. Шу йил охиригача яна 17 та муҳандислик мактаби очилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры