Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилганлиги ҳақида видео тарқалди.
«Ҳурматли синф раҳбарлар, вижи-вижи гап керакмас. Қандай қилиб пул йиғиш сизнинг маҳоратингизга, фантазиянгизга боғлиқ. Агар бирортаси ўша мен айтган формада бўлмаса, дарвозадан чиқариб юбораман. Менга формасиз ўқувчи керак эмас»,- дейди директор.