Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни Олий таълим муассасалари кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:
Ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади:
– кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;
– чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар);
– меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;
– ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.
Умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:
– умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари;
– вазифасини намунали бажараётган талабалар кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.