PISA 2025 тадқиқотида иштирок этувчи мактаблар танлаб олинди

PISA 2025 тадқиқотида қатнашиш учун халқаро ташкилотлар томонидан республикамиздаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур мактаблардаги 9050 нафар 15 ёшли ўқувчи тадқиқотда қатнашиши назарда тутилган.

 

2025 йилдаги тадқиқотда дунёнинг 91 та мамлакатлари қаторида Ўзбекистон мактабларининг муносиб иштирокини таъминлаш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 

Тадқиқот жараёнлари 2025 йилнинг апрель ва май ойларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, синовлар компьютер ёрдамида онлайн тарзда ташкил этилади.

 

Маълумот учун: 2022 йилдаги тадқиқотда жами 81 та давлат иштирок этган бўлиб, Ўзбекистондан 202 та мактабдан 7 293 нафар ўқувчи қатнашган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры