Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 41-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Елена Азимжонова АҚШда малака ошириш имкониятини қўлга киритди.
У «Fulbright Teaching Excellence and Achievement (Fulbright TEA) American Embassy» дастури доирасида АҚШнинг энг нуфузли университетлардан бири — «University of Massachusetts»да педагогик маҳоратини ошириш учун грант соҳиби бўлди.