Жорий йилдан қайси йўналишларга ҳужжат топширишда тил сертификати талаб этилади?

Қонунчиликка кўра 2025-2026-ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

 

 

Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этишлари лозим.

 

 

2025-2026-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуасига кўра чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишлари рўйхати қуйидаги расмда:

 

 

Эътибор беринг! 1-фан сифатида аниқ кўрсатилган инглиз, немис ва француз тилларидан айни шу фан бўйича, 1-фан «Чет тили» кўрсатилган таълим йўналишларига эса, бакалавриат таълим йўналишлари учун тасдиқланган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлардан бирини тақдим этиш талаб этилади.

 

Тасдиқланган сертификатлар рўйхати бу ерда

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры