Ўзбекистондаги боғчаларнинг бирида, болаларга заҳарли илонлар орқали намойиш кўрсатилгани акс этган видеолар, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани қуйидагича баёнот берди:
«Видеода мактабгача талим муассасасида тарбияланувчиларга ҳозирда ноёб, Қизил китобга киритилган Ўрта Осиё кобралари билан томоша уюштирилганлиги ва бунда боғча маъмурияти томонидан болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чоралари таъминланмаганлиги акс этган.
Ҳозирда Ички ишлар органлари томонидан мазкур ҳолат қачон ва қаерда содир бўлганлигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, бунинг натижасида вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ҳал этилади.
Бу борада қўшимча маълумот берилади. – дейилади расмий изоҳда»