«Ташаббусли бюджет» жараёнига ўзгартиришлар киритилди

 

«Ташаббусли бюджет» жараёнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

 

 

– эндиликда молиявий мустақил бўлган ОТМларнинг ушбу жараёнларда иштирок этишига рухсат берилмайди;

 

 

– маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ташкилотлар томонидан барсҳа турдаги автомобиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари, «светофор») раҳбар ходимлар учун мебель жиҳозларини харид қилиш тақиқланади;

 

 

– Шунингдек, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди.

 

 

Бунда, 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

 

 

Маълумот учун: ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

 

Қарорни юклаб олиш

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры