Илғор ва ташаббускор ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Кимё ва физика фанларидан Ўқитувчилар ўртасида Республика олимпиадаси ташкил этилмоқда.
Олимпиадада давлат ва нодавлат таълим муассасаларидаги физика ҳамда кимё фани ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин.
Иштирок этиш истагида бўлганлар жорий йилнинг 1 февралига қадар қуйидаги электрон платформа орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади:
Олимпиада ҳудудий ва Республика босқичларида ташкил этилади. Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома – видео