Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 декабрдаги 408-сонли буйруғи билан:
– 2025 йил учун вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларнинг ҳудудлар кесимидаги квотаси;
– 2025 йил учун вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактабларда фаолият юритаётган малакали педагог кадрларнинг ҳудудлар кесимидаги квотаси;
– вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича регламент тасдиқланган.
Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланди.
Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
Эслатма! Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун эриш керак бўлган натижалар ҳақида маълумот бергандик.