Таълим тизимимизнинг ютуқлари халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди – Саида Мирзиёева

Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчилари ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси билан Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотни қўлга киритди ва қиймати 150 минг доллар бўлган грантга сазовор бўлди.

 

Саида Мирзиёева Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотни қўлга киритган Президент мактаби ўқувчиларини табриклади.

«Таълим тизимимизнинг ютуқлари халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди. Тошкент шаҳридаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилди», — дебёзади ўзининг Telegramдаги саҳифасида.

Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси ғалабани қўлга киритган. Танловга 156 та давлатдан жами 5980 та ариза келиб тушган.

14 январь куни Абу-Дабида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширган. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

«Ёшларимизнинг бу ажойиб муваффақияти барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шунингдек, президентимиз танлаган барқарор ва «яшил» ривожланиш йўли нақадар тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Биз ўқувчиларимизга янада юксак ютуқлар ва янги зафарлар тилаймиз», — дейди Саида Мирзиёева.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры