Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчилари БААда экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантирувчи «Зайд Барқарорлик Мукофоти» ғолиби бўлди. Ўзбекистон финалда Туркия ва Озарбайжон билан рақобатлашиб, 150 минг доллар грантни қўлга киритган.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
«Zayed Sustainability Prize» экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.
Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.
Мукофотга 156 давлатдан 5980 та лойиҳа аризаси келиб тушган. Ғолиб жамоа 150 минг доллар миқдорда грантни қўлга киритади. Ўзбекистон финалда Туркия ва Озарбайжон билан рақобатлашиб, 150 минг доллар грантни қўлга киритган.